“REFAR ko’chmas mulk savdo” МЧЖ Фарғона вилоятида йирик ва нуфузли риэлторлик ташкилоти хисобланиб, ушбу ташкилотнинг вилоятда 2 та филиали ва бош офиси мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши билан кўчмас мулк сохасидаги асосий меъёрий хужжатлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда ва бу қарор замирида мамлакатимизда кўчмас мулк тизимида ўзгартиришлар, янги қарорлар, стандартлар қабул қилиниши риэлторлик ташкилотлари кўплаб хуқулар ва мажбуриятларни юклади. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва Рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан 2015 йил 09 ноябр куни риэлторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи RR-0238-сонли лицензияга асосан жамиятимизга 2015 йил 26 октябрдан Ўзбекистон Республикасида риэлторлик фаолиятини амалга ошириши хуқуқи берилди.
Кўчмас мулк бозорида аҳолига ишончли хизмат кўрсатиб, ишончига кириб бораётган “REFAR ko’chmas mulk savdo” МЧЖда сотувчи ва харидорларга тенг ҳуқуқлилик, савдо иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган
Кўчмас мулкларнинг оммавий савдоларини ташкил этиб келаётган жамиятимиз Сизга қуйидаги хизматларни таклиф этади:
– кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
– кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
– кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
– кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш.
“REFAR ko’chmas mulk savdo” МЧЖ ўз мижозларига дунёнинг энг илғор риэлторлик ташкилотлари услубидан келиб чиққан ҳолда ишончли ва кафолатли хизмат кўрсатади.
Жамиятнинг бошқа ташкилотлар олдида молиявий жавобгарлик суғуртаси “GROSS Insuranse” суғурта компанияси Водий филиали томонидан 2016 йил 04 ноябр куни берилган фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги 25/34/2578-сонли суғурта полисига эга