Орентир : Юнусобод 19 кв-л, Миранди ресторани оркасидаги махалла. Маҳаллада тинч ва осойишта жойда жойлашган, барча қулайликларга эга янги уй ижарага берилади. Асосий маълумотлар: Хоналар сони: 2 та Санузел: 2 та (замонавий сантехника ва кир ювиш машинаси билан). Ҳолати: Евротаъмир, ҳамма нарса янги Уйда мавжуд қулайликлар: Ошхона ва меҳмонхона: Кенг студия услубидаги ошхона, газ плита, стол-стул ва қулай юмшоқ мебеллар (диван) билан жиҳозланган. Ётоқхоналар: Шинам ва ёруғ, сифатли матрас ва каравотлар, шкафлар ва замонавий гиламлар мавжуд. Маиший техника: Автомат кир ювиш машинаси, ошхона ҳаво сўргич (вытяжка), замонавий иситиш тизими. Дизайн: Оқ ва оч ранглардаги замонавий интерьер, деразалар. Афзалликлари: -Тинч жой: Шовқин-суронсиз маҳалла, тоза ҳаво. - Қулай планировка: Икки қаватли услубда қурилган, ички зина ва кенг холл мавжуд. Олдиндан 3-4 ойликни бера олиш имкониятиз булса нархини келишамиз.